UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Туркия Суперлигаси. “Бешиктош” навбатдаги муваффақиятини нишонлаган ҳафтада аутсайдер дастлабки ғалабасини қўлга киритди Янгиликлар

Туркия Суперлигаси. “Бешиктош” навбатдаги муваффақиятини нишонлаган ҳафтада аутсайдер дастлабки ғалабасини қўлга киритди

Куни кеча, Анқарадаги ўйин билан Туркия миллий чемпионатида тур тугади ва бу сафар жамоаларнинг дарвозани ишғол қилишда оқсаши натижаси ўлароқ мусобақада гол қурғоқчилиги кузатилди.

Ўртамиёналар тўқнашуви

Ҳафтанинг жумьа куни ўтган тур доирасида Истанбул дербисида ўзининг азалий рақиби бўлган жамоага аламли тарзда ютқазиб қўйган "Галатасарой" бу сафар ўз майдонида якунланган турда мухлислари қаршисида анқараликларни ер тишлатган "Ризеспор"ни қабул қилди. Ушбу учрашувда Юто Нагатомо, Раян Бабел ва ёзда бир пайтлар “Ювентус”да ҳам ўйнаган “Саутгемптон”дан харид қилинган Марио Леминадек футболчиларга эга бўлган “Галатасарой” ишончли ҳисоб билан ғалабани тантана қилди. Голларга келсак, 15-дақиқада меҳмонларнинг тунислик ёш ҳимоячиси Монтассар Тальби кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Бабел белгиланган 11 метрли жарима зарбасини аниқ нишонга олди ва таблодаги 2:0 ҳисоби баҳс оҳиригача ўзгармай қолди.

Галатасарай

Монтассар Тальби - 15', Райан Бабел - 18'

Суперлига . 10-тур

01/11/2019, 21:30

0
:
2
Тугади

Ризеспор

Стадион: Ali Sami Yen Spor Kompleksi Turk Telekom Stadyumu

45'
90'
15'  Монтассар Тальби
18'  Райан Бабел
54'  Шенер Эзбайраклы (Мариано)
60'  Райан Бабел
76'  Райан Бабел (Джимми Дурмаз)
86'  Эмре Мор (Адем Бюйюк)
43'  Исмаэль Дьоманде
46'  Исмаэль Дьоманде (Барыш Аличи)
56'  Гекхан Аккан (Тарик Четин)
64'  Огулкан Чаглаян
71'  Монтассар Тальби
82'  Огулкан Чаглаян (Саму)



Аутсайдер Коньяда меҳмон

Бугунги ўйинларни бошлаб берувчи учрашувда аввалги ҳафтада Истанбулга сафар қилиб, кутилмаган “тарсаки”ни қабул қилиб олган ва турнир жадвалида тўплар нисбатига кўра 9-ўрин яьни “экватор”га жойлашган “Коньяспор” энди ўз уйида оламшумул сенсация кетидан дебьютант денизлиликларга имкониятни бой берган “Генчлербирлиги”ни меҳмон қилди. Шуни таькидлаб ўтиш лозимки, мезбонлар таркибида ҳали 22 ёшга тўлмаган умидли ҳужумчи Фарук Мийя сўнгги баҳсларда катта эффект келтиряпти ва у бу ўйинда ҳам ўзини кўрсатишга эришди. Анқара шаҳри жамоасида эса, португалиялик тажрибали вингер Даниэл Кандеяш бор эди. Учрашув натижасига тўхталадиган бўлсак, олдинига Нейц Скубичнинг самарали пасидан унумли фойдаланган Мийя ўзининг тўққизинчи баҳсдаги 5-голини урди. Мезбон томон ишқибозлари байрамни бошлаб юборишган бир пайтда, асосий вақтга қўшиб берилган тўртинчи дақиқада Руминия миллий терма жамоаси марказий ҳужумчиси Богдан Станку ҳисобни тенглаштирди ва жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Коньяспор

Фарук Мия - 37'

Суперлига . 10-тур

02/11/2019, 16:00

1
:
1
Тугади

Генчлер

Ясин Пехливан - 90'

Стадион: Konya Buyuksehir Stadyumu

45'
90'
37'  Фарук Мия
37'  Нейч Скубич
50'  Марко Евтович (Волкан Фындыклы)
79'  Омер Али Шахинер (Риад Байич)
88'  Риад Байич
90'  Леван Шенгелия (Дианье Фаллу)
40'  Пьер-Ив Поломат
68'  Берат Оздемир (Надир Чифтчи)
84'  Флойд Айте (Ясин Пехливан)
85'  Надир Чифтчи
90'  Ясин Пехливан




Марказий ўйин

Жорий турда энг қизиқарли ўтиши кутилаётган супер учрашувда оҳирги пайтлар стабил ўйин намойиш этиб келган ва олдинги ўтказилган турда дурангга рози бўлиш асносида рақибларига қимматли очколарни улашган жамоалар “Аланьяспор” ва “Истанбул Башакшеҳир” ўзаро жанг олиб боришди. Аланьяликлар “Газиантеп”га қарши баҳсда сўнгги лаҳзаларда тайёр ғалабани қўлдан чиқаришган бўлса, меҳмон жамоа Истанбул шаҳри жамоаси яқин рақобатчиси “Трабзонспор” билан сулҳга рози бўлишганди. Кутилмаганда, жуда зерикарли руҳда ўтган ўйинда учрашувга мос равишда нурсиз дуранг қайд этилди. Биринчи бўлим сўнггида Фабрис Н’Сакаля хакам томонидан огоҳлантирилди. Истанбулликлардан франциялик ёш умидли форвардлардан бири Энцо Кривелли ўйиннинг иккинчи бўлими бошларида сариқ карточка билан жазоланди. Ушбу натижадан кейин Аланья шаҳри бош жамоаси рақобатчиларини ўзига максимал даражада яқинлаштириб олган бўлса, “Башакшеҳир” эгаллаб турган ўрнидан силжигани йўқ.

Аланяспор

Суперлига . 10-тур

02/11/2019, 18:30

0
:
0
Тугади

Истанбул Башакшехир

Стадион: Bahcesehir Okullari Stadyumu

45'
90'
45'  Фабрис Н'Сакала
63'  Онур Булут (Джалма)
75'  Роберто Хуниор Фернандес (Ясин Бамму)
84'  Джейхун Гюльселям (Салих Учан)
17'  Ирфан Кахведжи (Робиньо)
53'  Энцо Кривелли
60'  Элджеро Элиа (Беркай Озджан)
89'  Азубуйке Окечукву (Демба Ба)





Яна Истанбул ва Анталия жанги

Мавсумни жуда суст бошлаган ва бирин-кетин йирик ҳисобдаги мағлубиятларни қабул қилиб олган ҳозирга келиб эса, аввалги мавқейини тиклаш учун астойдил курашаётган “Бешиктош” сўнгги ўйинларда иродали ғалабаларга эришишга муваффақ бўлди. Жамоа айни пайтда ажойиб статистикага эга бўлиб турибди: 9 ўйинда учтадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этган. Энди улар ўтган турда Сивасга сафар қилиб, муваффақиятсизликка учраган “Антальяспор” билан баҳс олиб боришди ва навбатдаги ғалабани расмийлаштиришди. Ушбу учрашув олдидан жамоалар ўртасидаги очколар фарқи бор йўғи бир очкони ташкил қилаётганди. Яьни меҳмонлар рақибларини қувиб ўтиш учун яхшигина имкониятдан фойдалана олишмади. Голларга келсак, аввалига хорват ҳимоячиси Домагой Вида ўзини кўрсатди. Орадан икки дақиқа ўтмасидан Абдулай Диаби фарқни иккитага оширди. Иккинчи бўлим бошида Пол Мукариу томонидан киритилган тўп анталияликларга фақат ҳисобни қисқартириш учун хизмат қилди, холос.

Антальяспор

Пол Мукаиру - 52'

Суперлига . 10-тур

02/11/2019, 21:00

2
:
1
Тугади

Бешикташ

Домагой Вида - 9', Абдулай Диаби - 11'

Стадион: Antalya Stadyumu

45'
90'
9'  Бахадир Озтюрк
23'  Луис Франсиско Грандо Шико (Сердар Озкан)
46'  Атиф Чахечоуче (Амилтон да Силва)
52'  Пол Мукаиру
52'  Густаво Лещук Бланко
67'  Густаво Лещук Бланко
82'  Уфук Акёл (Альфредо Кулембе Рибейро Фреди)
90'  Пол Мукаиру
9'  Домагой Вида
9'  Адем Ляйич
11'  Абдулай Диаби
48'  Мехмет Умут Наир
58'  Джермейн Ленс (Бурак Йылмаз)
69'  Педро Ребочо
76'  Адем Ляйич (Огузхан Эзьякуп)
87'  Мехмет Умут Наир (Гювен Ялчин)



Сивасликлар дебютант майдонига сафар қилди

Аста-секинлик билан олий мақомдаги лига ҳавосига мослашиб бораётган жамоа “Денизлиспор” бу сафар ўз майдонида ўтган тур доирасида Анталия шаҳри жамоасини таслим қилган “чақилмас ёнғоқ” клублардан бири “Сивасспор”ни қабул қилди ва рақибини ишончли кўринишда таслим этди. Меҳмон жамоа вакиллари ушбу ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатьий назар, кучли ўнталикдан тушиб кетмаслиги аниқ эди. Дебьютант эса, хаттоки “қизил зона”га тушиб қолиш хавфи остида турганди. Мезбонлар сафида яқин кунларда 36 ёшни қаршилайдиган Европа майдонларида тўп тепган ва юқори тўпурарлик маҳоратига эга бўлган ивуарлик тажрибали ҳужумчи Аруна Коне бор ва футболчи бу сафар ҳам гол уришга эришди. Денизли шаҳри жамоасининг олдинги чизиғида ажойиб иқтидор соҳиби Уго Родальега ҳаракат қилади ва лекин у ушбу баҳсда номаьлум сабабларга кўра иштирок этолмайди. Учрашувга тўхталадиган бўлсак, маҳаллий тажрибали вингер “Сивасспор” либосида қарийб юзга яқин ўйинда майдонга тушган Хакан Арслан биринчи бўлим оҳирида ҳисобни очди. Сўнгги дақциқага келиб эса, яна ўша Коне баҳсга мантиқий нуқтани қўйиб берди.

Денизлиспор

Суперлига . 10-тур

03/11/2019, 15:00

2
:
0
Тугади

Сивасспор

Хакан Арслан - 40', Аруна Коне - 90'

Стадион: Denizli Ataturk Stadi

45'
90'
41'  Тьягу Лопеш
45'  Радослав Муравски
46'  Исмаил Айссати (Реджеп Нияз)
71'  Олджай Шахан (Хади Сако)
80'  Мустафа Юмлу
81'  Зеки Явру (Бурак Чалык)
23'  Марсело Гойано
40'  Хакан Арслан
64'  Эрдоган Есильюрт (Фернандо Сантос)
66'  Угур Чифтчи
80'  Мустафа Ятабаре (Аруна Коне)
83'  Фатих Аксой (Исаак Кофи)
85'  Хакан Арслан
90'  Аруна Коне
90'  Эмре Кылынч





Етакчи ва ўртамиёна беллашуви

Сўнгги мавсумларда фақат юқори ўринларни кўзлаб келаётган ва бунга амалда ҳам эришишни уддасидан чиққан “Йени Малатьяспор” эндиги сафарда кетма-кет ўйинларда муҳим очколарни қўлга киритган кучли жамоаларга етарлича муаммо туғдира оладиган иштирокчилардан бири бўлган “Қосимпошо” майдонида меҳмон мақомида ўйнади. Ҳар иккала жамоа ҳам ўтган тур доирасидаги учрашувларда бир-биридан жимжимадор ғалабаларни расмийлаштиришган эди. Бундан аввалги тур доирасида, Малатья шаҳри бош жамоаси ўз мухлислари қаршисида ҳар бир рақиби олдида ожиз қолаётган “Қайсариспор”ни янчиб ташлашган бўлса, қосимпошоликлар йирик ҳисобда мағлуб этиш орқали “Гёзтепе”ни салкам аутсайдерга айлантириб қўйди. Ўйинга келсак, кескин ва муросасиз курашлар остида кечган учрашувда 2:2 кўринишида жанговар дуранг қайд этилди. Олдинига Бенгали-Фоде Койта ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим ўрталарида малатьяликларнинг тўпурар ҳужумчиси Адис Яхович мувозанатни тиклади. Орадан 7 дақиқа ўтар-ўтмас Вейсел Сари ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши билан меҳмон жамоа олдинга ўтиб олди. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Мезбонлар таркибида заҳирадан майдонга тушган Абдул Халили асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Касимпаса

Бенгали-Фоде Койта - 13', Абдул Халили - 90'

Суперлига . 10-тур

03/11/2019, 17:30

2
:
2
Тугади

Йени Малатьяспор

Адис Яхович - 63', Вейсел Сары - 68'

Стадион: Recep Tayyip Erdogan Stadi

45'
90'
13'  Бенгали-Фоде Койта
33'  Рикарду Куарежма
71'  Харис Хайрадинович (Юсуф Эрдоган)
75'  Сиам Бен-Юссеф
80'  Лорет Садику (Абдул Халили)
88'  Мустафа Пектемек (Ильхан Депе)
90'  Абдул Халили
90'  Бенгали-Фоде Койта
17'  Робин Ялчин
46'  Митчелл Доналд (Гёкхан Тёре)
63'  Адис Яхович
63'  Гильерме
67'  Бифума Тиеви (Морике Фофана)
68'  Вейсел Сары
77'  Робин Ялчин
80'  Гильерме (Мурат Йылдырым)
90'  Сакыб Айтач





Гёзтепеликлар Трабзонда меҳмон

Эртанги учрашувлар тақвимидан жой олган ўйинлардан бирида олдинги тур ўзидан бирмунча пас савияда турувчи жамоадан яна буниси етмаганидек ўн минглаб ишқибозлари гувоҳлигида қақшатқич мағлубиятни тан олган аламзада “Гёзтепе” бу сафар ҳафта бошида дербида қатнашган ва жанговар дуранг қайд этган “Трабзонспор” билан ўзаро жанг олиб борди. Меҳмонларда дарвоза чизиғидан ўз вақтида узоқ йиллар Португалия миллий терма жамоаси постини қўриқлаган бой тажрибага эга Бету жой олган бўлса, трабзонликлар ҳужумида Даниэл Старриж бор эди ва у ҳозирча 4 учрашувда 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу сафарги ўйин тақдирини вақтида Англия Премьер-лигасида ўртамиёна бир нечта клублар шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳужумчи Кэмерон Жером томонидан 31-дақиқада киритилган гол ҳал қилди.

Трабзонспор

Суперлига . 10-тур

02/11/2019, 18:30

1
:
0
Тугади

Гезтепе

Кэмерон Джером - 31'

Стадион: Senol Gunes Akyazi Stadyumu

45'
90'
46'  Ахмет Канбаз (Камил Ахмет Чёрекчи)
46'  Доган Эрдоган (Донис Авдияй)
82'  Донис Авдияй (Корай Кылынч)
31'  Кэмерон Джером
31'  Ламин Гассама
46'  Ламин Гассама (Мурат Палули)
46'  Сонер Айдогду
56'  Кэмерон Джером
68'  Халиль Акбунар (Дениз Кадах)
75'  Марсио Моссоро
89'  Сонер Айдогду (Атынч Нукан)


Етакчи ва аутсайдер баҳси

Дам олиш кунидаги ўйинларни якунлаб берувчи учрашувда жорий мавсум ҳали бирон марта ғалаба нашидасини сурмаган ҳамда тўртта дуранг ва бешта мағлубият қайд этган бечораҳол “Қайсариспор” эндиги сафар ўз уйида ташкил топганидан бери деярли ҳар йили чемпионлик учун асосий даьвогарлар қаторида бўлган “Фенербахче”ни меҳмон қилди ва чемпионатда навбатдаги сенсацияни қайд этди. Истанбулликлар таркибида Одил Рами, Виктор Мозес ва Макс Крузе каби ўйинчилар ҳаракат қилишади. Шундай жамоани енгишга эришиш учун биттагина гол кифоя қилди ва унга бир пайтлар “Галатасарой” сафида юлдузли онларини бошдан кечирган Умут Булут муаллифлик қилди.

Кайсериспор

Умут Булут - 58'

Суперлига . 10-тур

03/11/2019, 20:00

0
:
1
Тугади

Фенербахче

Стадион: Kadir Has Sehir Stadyumu

45'
90'
27'  Бенуа Пулен (Левент Гюлен)
58'  Умут Булут
58'  Бернард Менса
64'  Билал Башачикоглу (Педро Энрике)
83'  Брис Джа Джедже (Бен Рейнстра)
86'  Ясир Субаси
61'  Гарри Родригес
64'  Виктор Мозес (Дениз Тюрюч)
70'  Эмре Белезоглу (Толга Чигерчи)
75'  Толга Чигерчи
77'  Матиас Йоргенсен (Мевлют Эрдинч)
82'  Сердар Азиз




Газишеҳирликлар Анқарага учишди

Ушбу турни тугатиб берувчи келаси ҳафтанинг дастлабки кунида бўлиб ўтадиган ўйинда сўнгги учрашувлардаги омадсизликлар натижасида аутсайдерлар орасига қўшилган аянчли аҳволдаги “Анқарагюжю” ўз майдонида ўтган тур кимсан мусобақа жадвали карвонбошисини “Аланьяспор”дан очко тортиб олган кучли ўнликка жонҳолатда осилиб турган “Газиантеп”ни қабул қилди унда меҳмонлар иродали ғалабани қўлга киритишди. Мариус Чумудикэ шогирдлари ичида маҳаллийлаштирилган асли бразилиялик Жефферсон ва Туркия чемпионатида етарлича тажрибага эга бўлган ҳамда баьзида “шедевр” голлар уриб турадиган Сенегал миллий терма жамоаси аьзоси Мусса Соу бор ва лекин у бу сафар майдонда кўриниш бермади. Анқараликлар сафида эса, Девер Орджиллдек ямайкалик супер форвард ҳаракат қилади. 3 та гол билан жамоа тўпурари бўлиб турган ҳужумчи бу сафар ўйинни голсиз тарк этди. Учрашувга келсак, аввалига Патрик Твумаси юзага келган пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг иккинчи ярми ўрталарига келиб, Ильхан Парлак ҳисобни тенглаштирди. Аммо асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчисида меҳмонларнинг бир пайтлар “Челси”, “Вердер” ва “Сандерленд” каби жамоаларда ўйнаган сенегаллик ҳимоячиси Папи Жилобожи ғалаба тўпини киритиб, “Газиантеп”га муҳим уч очкони тақдим этди.

Анкарагюджю

Илхан Парлак - 67'

Суперлига . 10-тур

04/11/2019, 21:00

2
:
1
Тугади

Газизехир Газиантеп Ф.К.

Патрик Твумаси - 30', Эль-Хаджи Джилободжи - 90'

Стадион: Eryaman Stadyumu

45'
90'
44'  Тиагу Пинту
46'  Рикардо Фати (Джебраил Караел)
67'  Илхан Парлак
67'  Айдын Карабулут
90'  Айдын Карабулут (Hasan Kaya)
90'  Илхан Парлак
30'  Патрик Твумаси
44'  Эль-Хаджи Джилободжи
62'  Жефферсон Ногейра (Бартломей Павловски)
73'  Сулейман Диарра
81'  Гюраи Вурал (Кенан Озер)
90'  Сулейман Диарра (Фуркан Соялп)
90'  Эль-Хаджи Джилободжи
90'  Патрик Твумаси


Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика