

Дастлабки рақибимиз Ҳиндистон терма жамоаси бўлди. Ўйин Баҳром Норсафаров шогирдларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди. Ягона голни 8-дақиқада Малика Бурҳонова киритди. Энди терма жамоамиз аъзолари 1 март куни Руминия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. 3 март куни эса Туркманистон билан куч синашамиз.



