Турк гранди Ракитич учун курашмоқда

Alisher
25 авг 2020, 15:07
Хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитич ёзда "Барселона"дан кетишга яқин.

32 ёшли футболчи фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин. Унга Истанбулнинг "Галатасарой" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Турк гранди хавбекнинг агенти билан музокараларга киришди, аммо ўйинчининг ўзи "Севилья"га қайтишни хоҳламоқда.

Футболчи 2011-2014 йиллар давомида андалусияликлар шарафини ҳимоя қилган. Иваннинг "Барселона" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ўрталарида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›