

"Ўйин чиройли бўлди. "Навбаҳор"га қарши сафарда ўйнаш менимча Бразилияга ҳам осон эмас. Лекин мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатдик деб ўйламайман. Шогирдларим жуда яхши ҳаракат қилишди. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Ҳаёт давом этади. Шундай ўйинлар бизни янада кучли қилади", - деди сўнгги сонияларда гол ўтказиб мағлуб бўлган ўйиндан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов.
Маълумот учун, "Навбаҳор" ўз уйид сўнгги бор 2016 йилнинг 29 октябрь санасида мағлуб бўлган. Ўтган мавсумда ва бу мавсумда ҳеч бир жамоа "Навбаҳор"ни Наманганда мағлуб эта олмаяпти.




