

Инглизлар Волгоград шаҳридаги “Волгоград Арена”да Тунис терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Гарри Кейн томонидан киритилган гол Англияга 3 очко келтирди.
Кутилганидек, учрашувда дубль муаллифига айланган “Тоттенхэм Хотспур” клуби ҳужумчиси ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Энди Англия 24 июнь куни Панамага қарши майдонга тушади.




