"Трабзонспор" Кардосо учун 5,6 миллион доллар тўлайди

Aziz Tukhtamuradov
2 авг 2014, 23:56
Туркиянинг "Трабзонспор" жамоаси ёзги трансфер вақтида "Бенфика" футболчиси Оскар Кардосони ўз сафига қўшиб олади.
"Трабзонспор" бу борада португалияликлар билан келишиб олишга ҳам улгурди. Улар Парагвай терма жамоасининг 31 ёшли футболчиси учун 5,6 миллион доллар тўлашга рози бўлдилар. 

Кардосо "Бенфика" сафида 2007 йилдан бери тў суриб келаётганди. У бу орада 164 та ўйинда 122 та гол уришга муваффақ бўлган.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net