

"Sky Sports" хабарига кўра, Лондон клуби 21 ёшли футболчини ушбу мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи.
Кулушевски 2020 йил ёзидан буён Турин жамоаси таркибида ўйнамоқда. Ушбу мавсумда у 27 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 3 ассистни амалга оширди.
Унинг трансфер суммаси 30 миллион еврога баҳоланмоқда.



