"Тоттенхэм" сўнгги 7та учрашувда 1та ғалабага эришди

Aslanov Jasurbek
20 май 2023, 19:19
"Тоттенхэм" омадсизлик гирдобига тушиб қолди.

37-турда "шпорлар" "Брентфорд"га 1:3 ҳисобида таслим бўлишди. Лондон жамоаси 15 апрелдан бери фақат "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди (1:0). Шу билан бирга "Тоттенхэм" бу вақт ичида 5та мағлубиятга учради ва 1та дуранг қайд этди.

"Тоттенхэм" 27 март куни Антонио Конте билан шартномани бекор қилганидан сўнг 9та ўйин ўтказди ва улар ўшандан бери 2та ўйинда ғалабага эришишди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›