"Тоттенхэм" "Саутгемптон" ҳимоячисини нишонга олди

Alisher
8 апр 2021
"Саутгемптон" ҳимоячиси Янник Вестергор "Тоттенхэм" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Шпорлар"га 28 ёшли даниялик футболчининг арзонлиги маъқул келмоқда, футболчининг ўзи ҳам клубдан кетмоқчи.

Лондонликларга трансфер 30 миллион фунтдан қимматга тушмайди. Ўйинчига шахсан "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью қизиқиш билдирмоқда.

Вестергор жорий мавсум АПЛ доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail