

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, 21 ёшли сербиялик футболчи учун "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда.
Клуб Харри Кейннинг эҳтимолий кетиши сабаб форвард қидирмоқда. Душанга шунингдек "Арсенал" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Влахович 2020/21 йилги мавсум "Фиорентина" таркибида 40та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 2та ассист қайд этди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



