"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини ижарага олмоқчи

Alisher
4 ноя 2019, 17:37
"Барселона" ярим ҳимоячиси Карлес Аленья қишки трансферлар ойнасида жамоадан кетиши мумкин.

21 ёшли ўйинчига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қизиқмоқда. Футболчининг ўзи ҳам "шпорлар" сафига ўтишга қарши эмас.

Аленья кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳламоқда. Хабар қилинишича, лондонликлар Аленьяни ижарага олишмоқчи.

Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 11та ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mail on Sunday

Сўнгги янгиликлар

Барча ›