"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти

Administrator
22 мар 2026
"Тоттенхэм" ўтган йилдан бери АПЛда ғалаба қозонгани йўқ.

"Тоттенхэм"нинг АПЛдаги ғалабасиз серияси 13 та ўйинга етди. Бугун лондонликлар 31-тур доирасида ўз майдонида "Ноттингем Форест"га 0:3 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Сўнгги ғалаба 28 декабрь куни "Кристал Пэлас" устидан (1:0) қўлга киритилган эди. Ўшандан бери лондонликлар 8 марта мағлубиятга учраб, 5 бор дуранг ўйнашди. Жамоа 17-ўринда бормоқда — хавфли зонадан атиги бир очко узоқликда.

Игор Тудор қўл остидаги еттита ўйинда «Тоттенхэм» 5 та мағлубият, битта ғалаба ва битта дуранг қайд этди.


AdministratorМуаллиф
Манба: OptaSports