

Учрашувда "шпорлар" 90+2 дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига ғалабани қўлдан чиқаришди ва икки очко йўқотишди. Шу тариқа, бундан олдинги турда ўз майдонида "Челси"га 1:2 ҳисобида ютқазган Маурисио Почеттино жамоаси жорий мавсум 3-турга келиб уй учрашувларида бутун ўтган мавсумдагидан кўпроқ очко йўқотди.
Маълумот учун, "Тоттенхэм" ўз майдони қайта қурилаётгани сабаб бу йилги уй учрашувларини "Уэмбли"да ўтказмоқда.



