Тошлоқ туманида «Ёзги таътил - 2013» футбол мусобақаси ўтказилди

Narzulla Saydullayev
7 авг 2013, 14:28
Мамлакатимизда болалар футболига катта эътибор берилмоқда. Жойларда турли хил футбол мусобақалари ташкил этилмокда.
Болаларни ёзги таътил пайтида бўш қолишларини олдини олишга қаратилган шундай мусобақалардан бири Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ўтказилди. Тошлоқ туманидаги 4-мактабга қарашли футбол ўйингоҳида БЎФМ томонидан ташкил этилган 2001-2002 йилда туғилган болалар ўртасидаги «Ёзги таътил - 2013» футбол мусобақаси ўтказилди.

Бу турнирда жами 12 жамоа икки гуруҳга бўлинган холда баҳсларга киришдилар. Ҳар бир гуруҳдаги 2 тадан жамоа ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Ярим финалда «Тўпаланг» (мураббий Тожибоев Э) билан «Динамо» (мураббий Ўринов А) рўбаро келди. Бунда 1:1 хисоби қайд этилди. Пеналтилар сериясида омад «Тўпаланг»га кулиб боқди. Иккинчи ярим финалда эса «Нурафшон» (мураббий Бордонов А) ва «Найман» (мураббий Ахмедов Д) баҳс олиб бордилар. Бу бахсда «Нурафшон»нинг қўли баланд келди 1:0.

Ҳал қилувчи финал баҳсида «Тўпаланг» ва «Нурафшон» бахс олиб борди. Қизиқарли кечган бахсда 1:0 хисобида Тожибоев Эркин шогирдлари ғалаба қозондилар. Турнир сўнггида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мусобақанинг энг ёш жамоаси сифатида Зияев Дилшоджон бошчилигидаги «Оқ Олтин» жамоаси топилди.

Комилжон Икромов

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›