
Тошлоқ туманида хам мусобақага катта эътибор қаратилди. Қизиқарли баҳсларга бой бўлган учрашувлар тумандаги 7-мактабда ўтазилди. Жами 8 жамоа қатнашган мусобақада 4-мактабнинг "Оқ олтин" жамоаси ва мезбонларнинг ''Тўпаланг'' жамоалари финалда тўп суришди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувда дуранг натижа қайд этилди 1:1. Ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат этилганда "Тўпаланг"нинг қўли баланд келди. Мусобақа сўнгида ташкилотчилар томонидан қатнашчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Комилжон Икромов.
Комилжон Икромов.