UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  0 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  0 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  1 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  4 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  34 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  13 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  3 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7

"Тошкентлик Модрич" билан танишамиз Янгиликлар

"Тошкентлик Модрич" билан танишамиз

2021 йил "Чиғатой" стадионида 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида республика чемпионатини кузатгандик.

Ўша ерда "Одил Жуниор"нинг сарғишдан келган ҳужумчиси эътиборимни тортган. Ёнимда кимдир: "7-рақамни оёқлари ҳам, оғзи ҳам тинмаскан", — деганди. Ростан ҳам жамоаси ҳужум қилаётганда тинмай бўш ҳудудга очилар, тўп йўқотилиши билан тинимсиз равишда кимгадир эътироз билдирарди...

Бир ойдан кейин Сервер Жепаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Дубайда БАА билан ўйнади. Араблар дарвозасига уччала голимизни ҳам ўша бола урди. Ғалаба қозондик...

2022 йилнинг 7 октябри. 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтадиган Осиё кубоги саралашининг муҳим ўйинига "Жар" стадиони мезбонлик қиляпти. Рақиб биз учун ҳар доим ноқулай бўлиб келган Жанубий Корея терма жамоаси. Ҳисобда ортдамиз. Учрашув тугашига 10 дақиқа қолганда жарима зарбаси белгиланди. Тўп ёнига яна ўша бола келди ва хотиржамлик билан Одил Аҳмедов томонидан Сингапур, Хитой ва Уммон дарвозасига урилган голларнинг эгизагини такрорлади. Ўзбекистон Осиё кубогига боради!

У 2006 йил Тошкент шаҳрида туғилган экан. Криштиану Роналду сабаб тўпга меҳр қўйган болакай 7 ёшида футбол сир-асрорларини ўрганишни бошлади. Жароҳат туфайли бир муддат танаффус қилиб, 2019 йилда Одил Аҳмедов ФА орқали яшил майдонга қайтди (Дилшод Абдуллаевнинг отаси сабаб) ва ўша кундан бери ҳаммаси яхши кетяпти. Дастлаб, лидерлик сифати ва ҳаракатчанлиги туфайли майдон марказига кўчирилган футболчи бугунги кунда терма жамоамизнинг ҳақиқий "мотор"и ҳисобланади. Буни бошқалардан олдинроқ пайқаган "Локомотив" раҳбарияти бир неча кун олдин 16 ёшли қаҳрамонимиз билан профессионал шартнома имзолади

Суратдаги болакайни кўпчилик билмаса керак. Эслаб қолинг: Лазизбек Мирзаев. Май ойида уни бутун Осиё танийди...

Муаллиф :
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика