UZ

Тошкентда яна бир табиий майдон йўқ бўлиш арафасида! Янгиликлар

Тошкентда яна бир табиий майдон йўқ бўлиш арафасида!

Бугунги кунда пойтахтдаги асосий муаммо бу болалар учун майдонларнинг танқислиги. Айни пайтда 15-16 ёшдаги футболчилар учун якшанба куни битта ўйин учун сунъий майдон нархи 200 минг сўмдан камни ташкил қилмайди.

Аксар табиий майдонлар эса давлат корхоналари ёки орган ташкилотларига тегишли бўлганли учун ўйинлар ўтказиб бўлмайди. Очиқ майдонлар эса жуда қиммат.


Бизга маълум қилишларича жуда кўплаб истеъдодларни тарбиялашда ас қотган Республика олимпия захиралари спорт коллежининг майдони бузилиш арафасида. Бугунги кунда кўпчилик жамоалар ўзлари учун қулай бўлган майдондан айрилиш арафасида турибдилар.

Ундан ташқари, Республика олимпия захиралари коллежида тарбия топаётган 2002, 2003, 2004 йилларда туғилган болаларнинг асосий майдонини бошқа спорт турига берилиши натижасида, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасининг натижасига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрилмаётгани ачинарли. 2004 йилларда таваллуд топган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг асосий қисми бугунги кунда айнан шу даргоҳда таълим олаяпти ва шуғулланаяпти. 2020 йил ташкил этиладиган 2003 йилда таваллуд топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ҳам негизи бугунда Олимпия захиралар коллежида тарбия топаяпти.



2002, 2003 ва 2004 йилларда таваллуд топган РОЗСК тарбияланувчилари шаҳар чемпионатини айнан шу стадионда ўтказиб келишади. Табиий майдонда тобланган футболчининг сифати бошқаларга қараганда сифатли бўлади. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасининг манфаати йўлида ҳам бу майдонни йўқ бўлишига йўл қўймаслик керак, эртага кеч бўлади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда қабул қилган ФУТБОЛНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАги қарорида ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларидаги футбол бўлимларини қисқартириш ва бўшаётган ўқувчи қабул қилиш квоталарини олимпия ва миллий спорт турларига, шу жумладан спортнинг ўйин турларига йўналтиришни тўғрисида банд мавжуд бўлиб, 2018 йил унинг акси қилинди. Қисқартилиши лозим бўлган интернатга янги қабул бутунлай тўхтатилди.

Бу масалани Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев яхшилаб ўрганиб чиқади ва футбол майдонини бўлиши ҳамда бундан бир неча йил аввал айнан футбол учун очилган катта даргоҳни, футболсиз қолишини олдини олади. Боиси РОЗСК айнан вазирлик тасарруфидаги объект ҳисобланади.

Михаил Андан тортиб, Александр Гейнрихгача, Сервер Жепаровдан Одил Аҳмедовгача машғулот олиб бориб келган стадионни сақлаб қолиш ҳам ЎФА, ҳам Вазирликнинг вазифаси! 


Ниғмон Нозимов

Рейтинг: +24   

Фикрлар

+8   
06 мар 18:51:56
Baxtiyor
Шу стадионда Биз 1986 й.т. лар ва бошқалар катта бўлишган. Худо хайирларингни бергирлар тегманглар бу стадионга! Уволи уради....
Бу стадионда: Сервер Жеперов, Илёс Зиётуллаев, Игнат Нестров, Александр Генрх, Марат Бикмаев, Одил Ахмедов ва бошқалар катта бўлган. Бу стадионда тўп тепиш фахр... ёшларга!
+7   
06 мар 20:50:55
Marcos_Rojo5
Stadionni buzsin dib qaror chiqarganga ming lanat bosin. Eng zor stadionlardan bittasi bu stadion yoshligimiz shu stadionda shu oqishda otkan. Unda Murod aka Aliev direktoridila afsus bu stadion buziladigan bosa shuncha xotiralani o'zi bn olib ketarkan
+4   
06 мар 18:48:45
rostgoy
Коллеж рахбари узгаргандир. Бизда янги келган узини курсатиш учун жиннича нарсалар килишади. Бу куп ишхоналарда булган.
+2   
06 мар 18:48:40
Бахтиёр Хайдаров
КИМ БУЛИШИНДАН КАТТИЙ НАЗАР ФУТБОЛ МАЙДОНЛАРИДАН ЛАПАНГНИ ТОРТ ШУ ОРКАЛИ БОЛА ЧАКА БОКСАНГ ХАРОМ БУЛСИН ХАЛК КАРГИШИ УРСИН ОМИН
+2   
06 мар 18:43:16
Ula Alisher
Tayyor narsani buzish bu nima degan gap
+1   
06 мар 20:46:08
behzodchik
Bu maydonda necha yillab shug'ullangamiz, ex yoshlik yoshlik...
+1   
06 мар 18:47:10
Bekzodbek Max
Babayan qaytti db buzishyapti. Muhlislani uzfutbolga qiziqishi ham o'lsa kere bu ketishda
   
07 мар 12:12:28
Dovudhon
Jahon chempionatiga shuning uchun chiqa olmaymizda bollarga etbor berish kerak bolmasam orzu orzuligicha qoladi
   
07 мар 12:12:14
Dovudhon
Jahon chempionatiga shuning uchun chiqa olmaymizda bollarga etbor berish kerak bolmasam orzu orzuligicha qoladi
   
07 мар 05:24:26
R.M.A
Хаммани нигохи факат Тошконда вилоятларда канчадан-канча стадионлар бузулиб кетябти
   
07 мар 02:03:07
AKIF_CODER
Bizni fudbolga qoyil qolamande otkan yili pepsi xomiy edi wuni uchun cempionat nomini Pepsi superliga dedik bu yil CocaCola xomiy ekan endi Cocacolasuperligasi bobti faqat bizda chempionat nomiga xomiy kompaniya nomi yozilsa kere eng qizig'i Faqat Lalaku xomiy bomasinda
Unda LALAKUSUPERLIGASI BOLARMIKIN
   
06 мар 23:04:52
Baron.
Raxmatli birinchi prezidentimiz aytagandi, yangisini qurmaguncha eskisini buzma! exxx qancha yoshlar shu yerda xozir maza qilib futbol òynayotgandir tegmanglar oldin boshqani qurib keyin buzinglar!
   
06 мар 22:31:19
Илхом Муминжонов Сурхон
Бахтиёр Хайдаров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
КИМ БУЛИШИНДАН КАТТИЙ НАЗАР ФУТБОЛ МАЙДОНЛАРИДАН ЛАПАНГНИ ТОРТ ШУ ОРКАЛИ БОЛА ЧАКА БОКСАНГ ХАРОМ БУЛСИН ХАЛК КАРГИШИ УРСИН ОМИН
Каргаш мусулмонликга тугри келмайди окохон оллохга солиб куйинг худо узи жазосини беради
   
06 мар 22:24:50
Ravshan Talipov
Нимасига ачинаслар ? мактаб полясидан фарки йукку.
   
06 мар 20:23:47
Tizer
Bu axmoqla futbolni bu maydon qanchalli qadrliligini qanaqa tuprog'i yengil polyaligini qanchadan qancha uzbek futbol yulduzlari tarbiya topganligini i ubay akani qattan bilsin... buzlarin tupoyla orqenga ur tiqlarin xamma joyi ewwela!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг