Тошкентда ОФКнинг Аёллар футболи кунига бағишланган фестивал бўлиб ўтади
27 мар 2019 13:59
Янгиликлар
Тошкентда ОФКнинг Аёллар футболи кунига бағишланган фестивал бўлиб ўтади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси жорий йилнинг 29 март куни Тошкентда ОФКнинг Аёллар футболи кунига бағишланган фестивал ташкил қилади.
Фестивалда Тошкентнинг барча туманларидан ташриф буюрган 8-10 ёшдаги 200 нафар қизлар иштирок этишади.
Фестивал 09:00да бошланади. Тадбирни ташкил қилишдан асосий мақсад болалар футболини ривожлантириш, футболни оммавийлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.
ОФКнинг Аёллар футболи кунига бағишланган фестивал ЎФАнинг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар