
Семинар аввалида Тошкент вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Ботир Маҳмудов мавсумнинг биринчи қисмида ўзини кўрсатган уч нафар реферига мақтов ёрлиқларини топширди. А. Бобомуродов, А. Саидов ва Д. Абдуғаниевнинг қилган меҳнатлари эътироф этилди.
Куннинг биринчи қисмида ҳакамларнинг назарий билимлари синовдан ўтказилган бўлса, тушликдан сўнг амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Кун охирида ҳакамлар "Аммафос-Максам" (Олмалиқ) - "Рубин" (Қибрай) жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқарган ҳамкасбларининг ҳаракатларини таҳлил қилишди.
Семинарда вилоятнинг 23 нафар ҳаками иштирок этди.
