Торрес "Челси"га қарши ўйинга тайёр

Alisher
11 авг 2021, 09:44
"Вильярреал" бош мураббийи Унаи Эмери ҳимоячи Пау Торреснинг УЕФА Суперкубогида "Челси"га қарши ўйинга тайёрлигини айтди.

Ўйинчи 2020/21 йилги мавсум клуб миқёсидаги мавсумдан сўнг Евро-2020да, кейинчалик эса Олимпия ўйинларида иштирок этди.

"Пау Торрес Евро-2020 ва Олимпиададан қайтди, аммо у эртанги ўйинга тайёр, ҳаммаси яхши. Биз Ла Лига, президент, мухлислар ва бутун испан футболи вакили бўлишдан ғурурланамиз", - дейди Эмери.

"Челси" - "Вильярреал" ўйини бугун, Белфастда бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, "Вильярреал" ўтган мавсум Ла Лигада 7-ўринни қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›