

Иван Юрич жамоаси ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида. Шомуродов "Рома"да кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани инобатга олиниб, уни Жаҳон чемпионатидан кейин жамоага жалб қилишлари мумкин.
"Tuttosport" хабарига кўра, Турин клуби аллақачон ўзбекистонлик ҳужумчининг вакиллари билан алоқага чиққан ва музокаралар ижобий кечган.
Хабар қилинишича, Шомуродов туринликлар сафига ўтишга тайёр.



