


Шу орқали Турин клуби 2017 йилнинг 28 ноябрь санасида авиаҳалокатга учраган Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клубига ҳурмат бажо келтирди.
"Торино" клубининг яшил формаси 1500 дона чиқарилди. Сотувдан тушган пулларнинг маълум қисми авиаҳалокатга учраган футболчиларнинг оилаларига берилади.

Нима учун айнан "Торино" дейсизми? Сабаби 1949 йилда Италия клуби ҳам авиаҳалокатга учраган эди.
Лиссабонда "Бенфика"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб қайтаётган жамоа ўтирган самолёт қуюқ туман туфайли ҳалокатга учраганди. "Торино"нинг ўша таркибида Италия терма жамоасининг 10 нафар футболчиси бор эди.
"Бизнинг тақдирларимиз битта ва доим дўст бўлиб қоламиз", - дейилади "Торино"нинг баёнотида.



