

Италиялик собиқ футболчи Лука Тони А Серия футболчилари сифатидан норозилигини билдирди.
"Ювентус" трансфер бозорида жуда фаол иш олиб борди. Жамоа "Милан" сингари ўзига нима кераклиги ҳақида аниқ тасаввурга эга. "Наполи" Осимхенни Роналдуга алмаштиришга рози бўлса, ҳайрон бўлардим. Аммо, афсуски, умуман олганда, А Серияга фақат бошқа жойда омадсизликка учраган ёки фаолиятининг сўнгги босқичида бўлган футболчиларгина келишади", – деди италиялик мутахассис.



