UZ

Сўнгги янгиликлар

07:26Осиё ўйинлари. Бугун Олимпия терма жамоамиз ярим финалда майдонга тушади  4 06:50Чемпионлар Лигаси. "Интер" - "Бенфика" 1:0  0 06:45Чемпионлар Лигаси. "Ланс" - "Арсенал" 2:1  0 06:40Чемпионлар Лигаси. "Наполи" - "Реал Мадрид" 2:3  0 06:35Чемпионлар Лигаси. "Копенгаген" - "Бавария" 1:2  0 06:30Чемпионлар Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Галатасарай" 2:3  0 06:25Чемпионлар Лигаси. "ПСВ" - "Севилья" 2:2  0 06:20Чемпионлар Лигаси. "Зальцбург" - "Реал Сосьедад" 0:2  0 06:15Чемпионлар Лигаси. "Унион" - "Брага" 2:3  0 06:10ОЧЛ. "Навбаҳор" - "Мумбай Сити" 3:0  2 06:05ОЧЛ. "Ал Файҳа" - "Пахтакор" 2:0  1 06:00ОЧЛ. "Нассажи" - "Ал Ҳилол" 0:3  0 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" шармандали мағлубиятга учради, "Бавария", "Ланс"дан камбэк ва бошқа натижалар  23 01:55ЕЧЛ. 5 та гол урилган ва якунда Вальверде тўпни дарвозага "михлаган" ўйинда "Реал Мадрид" "Наполи"ни мағлуб этди  18 01:28"Интер Майами" эгаси: "Барселона" билан ўртоқлик ўйини ташкиллаштирамиз"  0

Тонали "Милан" тимсоли бўлиши керак эди, лекин 80 млн евро... Янгиликлар

Тонали "Милан" тимсоли бўлиши керак эди, лекин 80 млн евро...

"Ньюкасл" ва "Милан" Сандро Тонали трансферини ҳал қилишга яқин туришибди.

Тонали болалигидан "Милан" мухлиси эди: "Клубга бўлган бу жўшқин муҳаббат отамдан мерос. Гаттузо кумирим эди. Мен бутун умрим давомида айнан "Милан" сафига қўшилиш учун ҳаракат қилганман".

Тоналининг бувиси набирасининг болаликдаги хатини сақлаб қўйган. Унда Сандро "Милан" формаси комплектини олиб беришни илтимос қилган. 

У бошқа жамоалар билан музокара ўтказишни ҳам истамаган ва уларга кескин рад жавобини берган. Ваҳоланки, ўшанда ярим ҳимоячини Конте "Интер"га олиб кетмоқчи, "Ювентус" ва "Барса" ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлганди. "Милан" эса нисбатан камтарроқ шартлар билан шартнома таклиф қилган ва футболчи айнан "россонери"ни таналаган. Орадан икки йилча ўтиб, Тонали "Милан"да қолиш учунгина маоши камайишига рози бўлди. 

У шунчаки жамоада тўп тепаётганидан бахтли эди ва ҳеч қандай ортиқча шартлар қўймасди. Бир неча мавсумдаёқ жамоа етакчиси ва вице-капитанига айланди. Охирги икки мавсумдан ҳаммадан кўпроқ дақиқани майдонда ўтказди – айнан шу оралиқда "Милан" чемпионликни қўлга киритди ва ЕЧЛ ярим финалигача етиб борди. 

Тонали "Милан" тимослига, қайта оёққа тураётган клубнинг юзига айланаётганди. Бироқ клубга ҳозир етакчилар, содиқ ва кучли футболчилардан кўра, пуллар кўпроқ керак бўлмоқда. Италиянинг кўплаб машҳур нашрларининг ёзишича, Тонали сотилаётганини охиргилардан бўлиб билган. Клуб ҳаттоки Сандро "Ньюкасл" билан шартнома имзолаши учун унга "енгил босим" ўтказган. 

Биз сени қадрлаймиз, Сандро, ва барчаси учун раҳмат. Аммо, биласанми, 80 миллион пул кўчада ётмайди.. 

Афсус, замонавий футболда, бевосита Италия футболида вазият шунақароқ. Мамлакат чемпионлигини қўлга киритган, ЕЧЛда ярим финалгача етиб борган жамоа молиявий муаммолари туфайли исталган футболчисини сотиши мумкин. Ахир суперклуб бундай йўл билан қурилмайди-ку?


Нозима Тўхтамирзаева тайёрлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

   
04 июл 20:29:59
Milanooo
Bir kun baribir qaytib keladi… db ozimizi ovutamiz…
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика