UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Йорк Гюлерни МЮда кўрмоқчи: "Де Брюйне ва Салоҳнинг "Челси"дан кетиши уларнинг фаолиятига ижобий тасир қилган эди"  0 21:51Суперлига. 13-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  2 21:15МЮ вакиллари тен Хаг буйруғи билан "Рома" футболчиси ҳақида маълумот йиғишди  3 21:00Месси иқтидори ҳақида: "Худо мени танлади"  7 20:43УЕФА Мбаппега рухсат берди  4 20:33Суперлига ва Про лига учрашувлари доирасида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарори  18 20:16Қосимов барча анъаналарга чек қўйди. "Андижон" чемпион. Пойтахт клублари осмонида эса қора булут — Суперлиганинг 12-тури ҳақида   6 20:02Рюдигер навбатдаги ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 19:52"Футбол олами". Қосимов ОКМК билан илк бор "Пахтакор"ни ютди, "Бунёдкор" 9 киши бўлиб ютқазмади — Суперлиганинг 12-тури ҳақида барчаси  0 19:39"Байер" "Бавария"нинг Та бўйича таклифига рад жавобини берди  0 19:16"Хайденхайм" "Бавария" хавбекини ижарага олди  0 18:52"Челси" "Барселона" форвардининг товон пулини тўлайди  1 18:27Ўзбекистонга навбатдаги VAR техникалари келтирилди  23 18:00"Евро-2024"даги энг даҳшатли вазият: юз суяклари синиб кетган Варга учун мусобақа тугади — олдинда ҳаёт учун кураш  3 17:51ОКМКдан уч, "Сўғдиёна"дан икки футболчи — Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  8

Тома-тома кўл бўлур. Фарғонада бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Насаф" учрашуви ҳақида (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Тома-тома кўл бўлур. Фарғонада бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Насаф" учрашуви ҳақида (Бекзод Толибов блоги)

Виталий Левченкони ўйиннинг ҳар бир дақиқасигача ҳисоб-китоби бор мураббий эканини аввал ҳам айтгандим.

 Кеча Фарғонада бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Насаф" тўқнашувида ҳам айни фикрлар ўз исботини топди.

"Истиқлол"да кетма-кет икки ҳафтадан буён футбол муҳити ҳукмрон. Ўтган ҳафтада "Навбаҳор" келганди, кеча "Насаф" меҳмон бўлди, иккиси ҳам пешқадамлар, номдор ва совриндор жамоалар. Кечаги ўйинга борар эканман, футбол мухлислари оқими сабаб шаҳар кўчаларида тирбандликлар юзага келганди. Стадион атрофида айни футбол, байрамона кайфият кўзга ташланади. Тўғриси, ўша шонли "Нефтчи" давридагидек муҳит Фарғонага яна қайтди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ҳар икки жамоа олдинга ташланди, бир қарашда футбол мухлислари бугун ҳужумкор ва очиқ футбол гувоҳига айланишларини сезиш қийин эмасди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди, "Нефтчи"да ҳам, "Насаф"да ҳам вазиятлар бўлди. Масалан, бўлим сўнгида дарвозабон бошлаб берган ҳужумдан сўнг Умар Адҳамзода жарима ёриб кирди, зарба берди, тўп Тома Табатадзега теккан холда майдонни тарк этди. Ўша вазиятда қайсидир мухлис Томадан ҳафа ҳам бўлгандир, бироқ олдиндаги воқеликлар грузиялик ҳужумчини ўйин қаҳрамонига айлантиришини ҳеч ким билмасди. Биринчи бўлимда ҳар икки томон дарвозалари дахлсиз қолди - 0:0.




Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам кутилганидек жамоаларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 50-дақиқада "Насаф" футболчиси ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнаб юборгандек кўринди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев дастлаб ушбу вазиятга эътибор қаратмади. Шундан сўнг VAR тизими ишга тушди ва жараён қайтадан кўриб чиқилгач, "Насаф" дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан Тома Табатадзе аниқ зарба йўллади, ҳисобни очди - 1:0. "Истиқлол" мухлисларнинг хайқириқлари билан тўлиб-тошди.

Гол ўтказиб юборганидан сўнг қаршиликлар ўйиндаги ҳужумкорликни оширишди. Бу эса тезда ўз натижасини кўрсатди, захирадан ўйинга қўшилганига атиги 35 сония бўлган ҳужумчи Азизбек Амонов жарима майдони ичкарисида аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Бу балки Суперлига жорий мавсумида энг тезкор гол уриш бўйича рекорддир, давомини яна кўрамиз. Ўйинда мувозанат тикланганидан сўнг ҳар икки жамоа ғалаба голини уриш учун жиддий ишга киришди. Рўзиқул Бердиевнинг кўрсатмасига кўра, "Насаф"нинг тўпурар ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов стандарт вазиятларда ҳужумга етиб бораётгани кўзга ташланди. Бу орада эса анча муддат гол бўлмади, ўйин айни ҳисоб билан якунига етадигандек эди гўё. Бироқ, "Нефтчи"нинг грузиялик легионери Тома Табатадзенинг айтар сўзлари бор экан, биз ҳали буни билмасдик. 84-дақиқада мезбонлар фойдасига жарима зарбаси белгиланди, Тома ушбу вазиятда "Насаф" дарвозаси томон "ўқ узди", зарба деярли қайтариб бўлмас даражада эди. Якун гол билан тугади, "Истиқлол"да яна олис-олислардан ҳам эшитиладиган мухлислар ҳайқириғи янгради. Ўйин шу тариқа ҳисоб-китобли мураббий Виталий Левченко шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.



Футбол ўзи шунақа ўйин, мағлубият ва ғалаба ёнма-ён юради. Масалан, Қаршида бўлиб ўтган "Насаф" - "Турон" учрашувининг сўнги дақиқасида Хусниддин Алиқулов ғалаба голини киритганида маҳаллий мухлислар қанчалик завқланишганди? Кеча "Истиқлол"га ташриф буюрган мухлислар ҳам "Нефтчи" ғалаба голини урганида айни шунақа туйғуни ҳис қилишди.

Учрашув қаҳрамони шубҳасиз Тома Табатадзе бўлди. Грузиялик легионернинг исмидан келиб чиқиб, Хайрулла ака Ҳамидов ўйин шарҳи давомида ўзбек халқ мақолини вазиятга ажойиб тарзда мослаштирди. "Тома-тома кўл бўлур" ибораси бу чиндан ҳам кечаги учрашув сценарийсига зўр тушди. Кечаги ғалабадан сўнг "Нефтчи" Суперлига жорий мавсумида биринчи даврасини мағлубиятсиз якунлаган ягона жамоага айланди.



Бекзод Толибов

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика