UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  7 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

Тоҳир Кападзе: “Тажриба ва маҳорат бобида рақибдан устунлик қилдик” Янгиликлар

Тоҳир Кападзе: “Тажриба ва маҳорат бобида рақибдан устунлик қилдик”

Самарқандда “Регистон” – “Қўқон-1912” баҳси ҳам поёнига етди.
Мезбонлар гарчи биринчи бўлиб, ҳисобни очишга эришган бўлсада, якунда "Қўқон-1912" жамоаси ғалабани илиб кетди.

- Ўйин яхши ўтди - дейди Тоҳир Кападзе. Мухлислар жангавор ўйинга гувоҳ бўлди. Бош ҳакам учрашувнинг дастлабки дақиқаларида дарвозамиз томон пеанльти белгилади. Бу вазиятни 50х50 баҳолайман. Шу тариқа мезбонлар 11 метрдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга эришди. Кейинчалик йигитларимиз ўйинни ўз қўлларига олишга интилди ва яратилган вазиятлардан фойдаланди.

- Очиғини айтганда, тажриба ва маҳорат борасида биз бугун рақибдан устунлик қилдик. Рақиб футболчилари ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Ёш бўлишига қарамай, тиришқоқлик кўрсатди.

- Иккинчи бўлим ўрталарида рақиб посбони майдондан четлатилди. Шундан сўнг мезбонлар 10 киши бўлиб қолди. Ҳисоб эса бизнинг фойдамизга 3:1 кўринишга келгач, “Регистон” футболчилари ўйинни сусайтириб юборгандек туюлди.

- Кейинги турда “Зарафшон-НЦЗ” меҳмони бўламиз. Бугун навоийликлар “Андижон”ни мағлубиятга учратишни уддалабди. Очиғи, андижонликлардан ғалаба кутгандик. Демак, “Зарафшон-НЦЗ” ҳам кучсиз жамоа эмас. Боз устига бу жамоа билан турнир жадвалида ёнма-ён жой эгаллаб турибмиз. Учинчи ўрин учун ўзаро кураш кечмоқда. Бўлажак ўйин кўп нарсага ойдинлик киритади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика