UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  50 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе Championat.asia сайтига Сречко Катанец ва миллий терма жамоа атрофидаги вазият бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Сизга Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф тушдими? Мавжуд вазият бўйича фикрларингизги билдириб ўтсангиз...

- Менга ҳеч қандай таклиф бўлмади. Билишимча, Сречко Катанец бугунги рейс билан учиб келиши лозим эди, аммо унинг соғлиғи бунга йўл қўймаган. Ўқиганингиздек, кейинги ўйинларда терма бошқаруви бош мураббий ёрдамчилари Алеш Чех ҳамда Владо Радмановичга топширилган. Ҳозирча бошқа гап-сўз йўқ. Қолганини вақт кўрсатади. Бу – ватан жамоаси. Ёрдам керак бўлса, ҳамиша тайёрмиз.

- Бу терма жамоа ўйинларига қанчалик таъсир қилади?

- Албатта, таъсир қилади. Ҳар ҳолда Сречко Катанец бош мураббий. Кўп йигитлар уни эшитади ва унинг айтганларини қилади. Бош мураббий – бу бош мураббий. Унинг ўрни бўлакча. Бир-иккита ўйинда ўрни билинмаслиги мумкин, аммо у бўлса, барибир бошқача. Аввало, Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Унга шифо тилаб, ҳеч кимга бундай дард бермасин деймиз. Ўйлайманки, ёрдамчи мураббийлар ҳам яхши мутахассислар сирасига киради. Жамоада анча вақтдан бери ишлашади, терма жамоани қандай тайёрлаш кераклигини яхши билишади. Сречко ҳам узоқдан бўлса-да, кўмаклашиб турса керак. Олдинда иккита муҳим ўйин турибди. Уйда ўйнаяпмиз, юз фоизлик натижа бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштиради. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади. Футболчилар ҳам бу нарсани тушунган ҳолда тажриба ва маҳоратларини ишга солишларига ишонамиз.

Учинчи марта: Сречко Катанец Эрон ва БААга қарши ўйинларда Ўзбекистон термасига ёрдам беролмайди

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика