Тимур Кападзе: "Одатда сўнгги икки тур учрашувлари бир кунда ва бир вақтда бошланарди"

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2021, 17:30
Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Динамо" - "Олимпик" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

"Ғалаба билан табриклайман. "Динамо"га қарши бу йил барча ўйинлар қийин ўтди. Қайсидир жойда майдон ҳолати чиройли ўйин кўрсатишга тўсқинлик қилгандир. Умуман олганда курашлар кўп бўлди. Муҳими ғалаба қозондик. Эндиликда навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Тимур Кападзе. 

- Эртага "Нефтчи" "Нурафшон" билан ўйнайди. Икки учрашув бир вақтга қўйилиши керак эмасмиди?

- Одатда сўнгги икки турлар бир кун ва бир вақтда бошланарди. Лекин нима учун ўйин эртага қўйилган билмайман. Ўйлайманки, "Нефтчи" ўз майдонида ғалаба учун курашади. Бу жамоани ўз номи бор.  

- "Динамо" футболчилари бугун 90 дақиқа давомида югуришди ва яхши ҳаракат қилишди...

- Балки "Бухоро"дан учралган мағлубиятдан кейин мухлислари олдида ғалаба учун ҳаракат қилишни ўйлашгандир. Майдонда икки жамоа ҳам охиригача курашди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›