

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда. 24 ёшли ўйинчининг клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
"Лестер" Тилеманс билан 2019 йилнинг январида шартнома имзолаган эди. Ўйинчи ўшанда "Монако"дан ярим йиллик ижара асосида ўтганди. Кейин инглиз клуби ёзда бельгияликни 45 млн евро эвазига харид қилди.
Тилеманс жорий мавсум Англия чемпионати доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.



