Тибо Куртуа: "Барселона" бизнинг натижаларимизга эътибор қаратмай, ўз дунёсида яшамоқда"

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026, 16:44
Мадриднинг "Реал" клуби посбони Тибо Куртуа жамоасининг сўнгги муваффақиятлари ва бу "Барселона"га қандай таъсир қилаётгани ҳақида гапирди.

– "Барселона" "Реал"нинг "уйғониши"ни қандай қабул қилмоқда?

– Улар ўз дунёсида яшашмоқда, фақат ўз жамоаси ва иш услубига эътибор қаратишган. Ҳатто бизнинг ғалабамиздан кейин ҳам улар хотиржамликни сақлаб қолишади, — дея бельгиялик дарвозабоннинг сўзларини келтирмоқда "Mundo Deportivo".

Эслатиб ўтамиз, 24 январь, шанба куни "Реал" Ла Лиганинг 21-турида "Вильярреал"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва 51 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди. Бироқ "Барселона"да (49 очко) битта захира ўйини мавжуд. Бугун, 25 январь куни каталонияликлар "Овьедо" билан тўқнаш келишади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo