Тиаго Силва: "Қачондир "Олтин тўп"ни ютишимга ишонмайман"

Tolibjon Qosimov
3 дек 2013
ПСЖ ҳимоячиси Тиаго Силва қачондир "Олтин тўп"ни унга беришларига ишонмайди.
"Мен "Олтин тўп" олишим мумкинми? Ҳимоячи бўлганим учун Рибери, Роналду, Месси ва Ибрагимовичга етарли даражада рақобат қилишимга ишонмайман. Бу совринни ютиш учун мўжиза рўй бериши керак: мен Франция чемпионатида, Чемпионлар лигасида ва Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишим. Шу билан бирга ҳар бир ўйинда гол уришим керак. Мен фаолиятимдаги энг юқори чўққига яқинлашаяпман, аммо ҳали унга етганим йўқ", - дейди Силва.

Сўнгги бор ҳимоячи 2006 йил "Олтин тўп"ни олганди. Ўшанда Италия билан Жаҳон чемпиони бўлган Фабио Каннаваро бу совринга эга чиққанди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru