UZ

Тиаго "Бавария" хўжайинларига кетишни хоҳлаётганини айтди. Флик қарши - у испанияликни алмаштириб бўлмас футболчи деб ҳисоблайди Янгиликлар

Тиаго "Бавария" хўжайинларига кетишни хоҳлаётганини айтди. Флик қарши - у испанияликни алмаштириб бўлмас футболчи деб ҳисоблайди

Тиаго Алькантара "Бавария"дан кетиши мумкин.

Испаниялик футболчи клуб раҳбариятига кетмоқчи эканлигини айтди ва "Бавария" билан шартномани 2023 йилга қадар узайтиришдан бош тортди. Аммо, жамоа бош мураббийи Ханси Флик бунга қарши чиқмоқда. У Тиагони алмаштириб бўлмас футболчи деб ҳисоблайди. Флик у билан суҳбатлашди ва уни бу йўлдан қайтармоқчи.

Фликнинг Тиагони кетишига қарши чиқаётганининг яна бир сабаби - таркибнинг етарлича кенг эмаслиги. Тиагонинг келажагидан қатъий назар Флик "Бавария"нинг ярим ҳимоячи харид қилишини хоҳламоқда.

Тиагонинг "Бавария" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У "Бавария"га 2013 йилда "Барселона"дан ўтган эди.

Испаниялик футболчи жорий мавсум Бундеслигада 24та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди. У айни дамда жароҳатидан тикланмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика