The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди

Administrator
16 дек 2025, 22:33
ПСЖ устози йил мураббийи бўлди.

Қатарнинг Доҳа шаҳрида ФИФА томонидан ўтказиладиган "The Best" маросими давом этмоқда. Эркаклар футболида йил мураббийи деб ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике топилди. Мураббий эса маросимга келмагани боис мукофотни унинг ёрдамчиси қабул қилиб олди.

Маълумот учун, ПСЖ Луис Энрике бошчилигида ўтган мавсум ЕЧЛни қўлга киритди ва Клублар ўртасидаги ЖЧда финалга қадар етиб борди.  Жамоа, шунингдек, Франция чемпионати, кубоги ва суперкубоги, УEФА Суперкубогини қўлга киритди.

Парижликлар бош мураббийи якуний овоз беришда Ҳанс Флик ("Барселона") ва Арне Слотни ("Ливерпул") ортда қолдириб, The Best мукофотини қўлга киритди.



Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: FIFA.com