UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  2 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  4 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  1 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  6 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  1 02:00АПЛ. Палмер 4та гол урган учрашувда "Челси" "Эвертон"ни "топтаб" ташлади  18 01:50"Челси" футболчиси АПЛ тўпурарлар пойгасида Холандга етиб олди  3 01:45А Серия. "Аталанта" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди  2 01:20Марказий Осиё. Қозоғистон кубогида чорак финал иштирокчилари маълум бўлди; "Истиқлол" йирик, "Абдиш-Ата" ва "Аркадағ" ўта йирик ғалабага эришди  4 00:45МЮнинг баъзи футболчилари тен Хаг кетишига ишончи комил  1

ТФФ: Тошкент шаҳар чемпионатлари март ойидан старт олади Янгиликлар

ТФФ: Тошкент шаҳар чемпионатлари март ойидан старт олади

2018 йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақалар март ойидан старт олади.

Тошкент шаҳар чемпионати 2002 - 2005 йилларда таваллуд топган 4 ёш тоифасида очко тизимида ўтказилинади. Шунингдек, 2000 ва 2001 йилларда таваллуд топган жамоалар учун U-18 мусобақаси бўлиб ўтади. Унда олий ҳамда биринчи лигада иштирок этадиган барча жамоалар қатнашишлари шарт бўлади.

Болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақа янги босқичга чиқади. Энди куз-баҳор тизимига амал қилинади. 2018 йил чемпиони, 2017 йил якунларига кўра кучли олтиликка кирган жамоалар ўртасида икки давралик мусобақада аниқланади.


2018 йил чемпионлиги учун кураш олиб борадиган жамоалар:


2002: "Бунёдкор", "Пахтакор", "Бунёдкор"-Б, ГФСШИ, РОЗСК, "Локомотив".
2003: "Пахтакор", "Бунёдкор", "Спартак", БЎСМ-16, РОЗСК, "Бунёдкор"-Б.
2004: "Пахтакор", "Бунёдкор", РОЗСК, БЎСМ-16, "Локомотив", "Спартак".
2005: "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", "Спартак", БЎСМ-16, ГФСШИ.

Юқоридаги 6та жамоа 2 даврадан иборат 10та тур ўйинини ўтказади ва якунда Тошкент шаҳар чемпионатининг 2018 йилги ғолиби аниқланади.

2017 йил якунларига кўра, 7-12 ўринни олган жамоалар ва 1-лигадаги барча жамоалар саватчаларга ажратилган ҳолда иккита минтақага бўлинган ҳолда кучлилар лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб борадилар. Қолган жамоалар эса 1-лигадаги фаолиятларини давом эттириб, кучлилар сафига йўлланма олиш учун кураш олиб борадилар.

2018 йилдан эътиборан, энди ҳар бир жамоа, бошқа ёшдаги жамоадошининг натижасидан қатъий назар ўзи олий лига ва биринчи лигадаги ҳолатига ойдинлик кирита олади.

Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок этиш истагида бўлган клублар Тошкент шаҳар федерациясининг мусобақалар ўтказиш бўлимига 15 февраль кунига қадар учрашишлари ва қатнашишларини тасдиқлашлари лозим бўлади.

Шунингдек, 2000 ва 2001 йилда таваллуд топган футболчилар учун U-18 мусобақаси старт олади. Мазкур мусобақа Ўзбекистон супер лигаси, баҳор-куз тизимида ўтади.

Тошкент шаҳар футбол федерацияси матбуот-хизмати

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика