Тезкор! Машарипов "Пахтакор"га қайтиши мумкинлигига шама қилди

Mirjalol Normatov
29 янв 2023, 03:04
"Ал Наср" футболчиси Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"га қайтиши мумкин.

Криштиану Роналдунинг трансферидан кейин 7-рақамини топширган футболчи ушбу мавсумда жамоанинг асосий футболчиси эмас. Клуб айни дамда унинг позицияси учун бошқа футболчи олиб келишни режалаштирмоқда. Олдинроқ тарқалган маълумотларга қараганда, Қатар термаси футболчиси Акром Афиф "Ал Насср"да айнан Машариповнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Бу эса Жалолиддин Машариповнинг жамоадан кетишига сабаб бўлиши мумкин. Бир неча дақиқа олдин футболчи Инстаграмдаги профили расмини ўзгартирди ва "сторис"га ушбу расмни жойлади.

Ҳозирча Саудия Арабистони клуби Акром Афифнинг трансферини эълон қилганича йўқ. Аммо бу хабар якшанба куни маълум қилиниши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›