Тевес: "Месси ажойиб футболчи ва "Барселона" билан ўйин жуда қизиқ бўлади"

Aslanov Jasurbek
14 май 2015, 10:44
"Ювентус" ҳужумчиси Карлос Тевес "Реал"га қарши кечган Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви (1:1) ҳақида ўз фикрини билдирди.

Биринчи учашувда туринликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди..

"Жамоамиз иккала учрашувда ҳам жуда яхши ҳаракат қилди ва энди Берлинга йўл олишимиз мумкин. "Ювентус" анчадан бери еврокубоклар финалида ўйнамаган  ва бу вазифани уддалиш жуда муҳим аҳамиятга эга эди. Месси ҳозирда ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатяпти, шу сабабли "Барселона"га қарши аъло даражада тайёрланиш керак. У ажойиб футболчи ва "Барселона" билан ўйин жуда қизиқ бўлади" - дейди Тевес.

Чемпионлар лигаси финали 6 июнда Берлинда бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com