Тевес Бразилия ва Колумбияга қарши ўйнай олмайди

Narzulla Saydullayev
11 ноя 2015, 08:03
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Карлос Тевес ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги навбатдаги ўйинларни ўтказиб юборади.

31 ёшли футболчининг тиззасида жароҳат олган, шу боис Тевес терма жамоа лагерини тарк этди. Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Аргентина Бразилия, 17 ноябрда эса Колумбияга қарши ўйнайди.

Бундан ташқари, жароҳат олган Лионель Месси ва Серхио Агуэро ҳам бу ўйинларни ўтказиб юборишади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com