UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  1 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  1 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5

Терма жамоа гвардиячилари №8. Асрор Алиқулов Янгиликлар

Терма жамоа гвардиячилари №8. Асрор Алиқулов

Ҳафтанинг жума куни ўқувчиларимизга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ҳақида маълумот бериб боришда давом этамиз.
Бугун Ўзбекистон терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича саккизинчи ўринда турган ҳимоячи Асрор Алиқулов ҳақида маълумотлар берамиз. Айни пайтда Ғузорнинг “Шўртан” клубида фаолият олиб бораётган футболчи 63 марта миллий терма жамоа сафида майдонга тушган.

Алиқулов 63 учрашувнинг 53тасида тўлиқ ўйнаган. 6 марта асосий таркибда майдонга тушган ҳамда учрашув давомида бошқа футболчига алмаштирилган. Қолган 4та баҳсда эса мураббийлар томонидан захирадан майдонга туширилган. Асрор Алиқулов миллий терма жамоа сафида жами 5036 дақиқа ҳаракат қилган.



Илк ўйини ва сариқ карточкаси
Алиқулов терма жамоадаги ўз дебютини 1999 йилнинг 11 июль санасида Малайзияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Уни терма жамоага марҳум Маҳмуд Раҳимов жалб қилган. Ўша куни ярим ҳимоячи учрашув тугашига 21 дақиқа қолганида Миржалол Қосимовнинг ўрнига майдонга тушган. Самарқандда ташкил этилган баҳсда вакилларимиз 3:0 ҳисобида зафар қучишган.

Терма жамоа сафидаги 63та баҳсда 5 марта огоҳлантириш олган ва бирон марта ҳам майдондан четлатилмаган. Алиқулов ўзининг илк сариқ карточкасини 2001 йилда Малайзияда бўлиб ўтган “Мердека Кубоги”да Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда олган.

Марказий ҳимояда ўйнаган Асрор Алиқуловнинг кам гол уриши барчага маълум. У терма жамоада гол ура олмаган.


 
Иштирок этган мусобақалари
Қаҳрамонимиз Осиё Кубоги-2004 саралаши ва финал босқичида иштирок этган. Бундан ташқари Алиқулов ЖЧ-2002, ЖЧ-2006 ва ЖЧ-2010 саралашларида ҳам майдонга тушган. 2004 йил Хитойда ўтган Осиё Кубогида Асрор Алиқулов терма жамоамиз сафида барча 4та учрашувда майдонга тушган ва тўлиқ ўйнаган. Осиё кубоги-2004да Ўзбекистон гуруҳда Ироқ, Саудия Арабистони ва Туркманистон устидан бир хил 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Чорак финалда Баҳрайнга пенальтилар сериясида ютқазиб қўйиб мусобақани тарк этган.



Рақиб терма жамоалар
Футболчи сифатида 31та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Қатар, Таиланд, Саудия Арабистони каби жамоаларга қарши 5 мартадан ўйнаган. Кейинги ўринда Баҳрайн жойлашган - 4та ўйин.

Сариқ карточкалари
Юқорида айтиб ўтганимиздек Алиқулов терма жамоа сафида жами 5 бор сариқ карточка билан жазоланган. Асрор бу огоҳлантиришларни 3та жамоага қарши ўйинларда олган.

Қатарга қарши учта ўйинда сариқ олган ҳимоячи Баҳрайн ҳамда Босния ва Герцеговина билан баҳсларда биттадан огоҳлантириш “ишлаб олган”. 



Йиллар
Алиқулов 1999-2008 йиллар давомида терма жамоада фаолият олиб борган. У 2008 йил энг кўп учрашув ўтказган – 12та. 2004 йил эса қаҳрамонимиз 11та ўйинда ҳаракат қилган.

Асрор Алиқулов терма жамоадаги энг сўнгги учрашувини 2008 йил 15 октябрь куни Япония қарши ўтказган. ЖЧ-2010 саралашидаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.


Асрор Алиқуловнинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

Сана

Дақиқаси

1

Малайзия

Ўртоқлик учрашуви

3:0

11.07.1999

21

10

Уммон

ЖЧ-2002 саралаши

4:2

13.10.2001

39

20

Тожикистон

Осиё Кубоги-2004 саралаши

4:1

17.11.2003

90

30

Фаластин

ЖЧ-2006 саралаши

3:0

08.09.2004

90

40

Баҳрайн

ЖЧ-2006 саралаши

1:1

08.10.2005

90

50

Қозоғистон

“Алма ТВ” кубоги

1:1

11.03.2007

90

60

Қатар

ЖЧ-2010 саралаши

0:3

06.09.2008

90

63

Япония

ЖЧ-2010 саралаши

1:1

15.10.2008

90



Кейинги жума куни Максим Шацких ҳақида маълумот берамиз.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика