

Словения терма жамоаси билан Европа ва жаҳон чемпионатида қатнашган ушбу мутахассис шартнома имзолаш мақсадида бугун тунда юртимизга етиб келади. Катанецнинг ЎФА раҳбарияти билан учрашиб, шартнома тузишдан ташқари кейинги режаларни ҳал қилиб олиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 58 ёшли мураббийнинг охирги иш жойи Ироқ терма жамоаси бўлди. У ироқликларни ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида учинчи босқичга олиб чиқди ва шу йилнинг бошидан бери маош олмагани боис мажбуран ўз лавозимини тарк этди. Сречко Катанец эндиликда Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаради.



