UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  1 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  4 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  5 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  40 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  4 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2

Терма жамоа. Бугун ким дебют қилади? Янгиликлар

Терма жамоа. Бугун ким дебют қилади?

12 ноябрь куни Қозоғистон орқали Грузияга учиб кетган Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун мезбонларга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқади.

Грузия

Давид Волкови - 41'

Товарищеские матчи . 1-тур

15/11/2021, 19:00

0
:
1
Тугади

Узбекистан

45'
90'
41'  Давид Волкови
61'  Зурико Давиташвили (Торнике Окриашвили)
61'  Валерий Казаишвили (Хвича Кварацхелия)
71'  Валериане Гвилия (Георгий Абурджания)
71'  Давид Волкови (Георгий Цитаишвили)
84'  Иракли Азаров
86'  Саба Лобжанидзе (Гурам Гиорбелидзе)
46'  Davron Khashimov (Иброхимхалил Елдошев)
46'  Ikrom Alibaev (Azizjon Ganiev)
64'  Достонбек Хамдамов (Ходжимат Эркинов)
79'  Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев)
84'  Фаррух Сайфиев

Словениялик мутахассис Тбилисига 21 кишидан иборат таркибни олиб кетганидан хабардорсиз. 

Дарвозабонлар - Элдорбек Суюнов ("Пахтакор", 30 ёш), Валижон Раҳимов (АГМК, 26 ёш), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор", 30 ёш).

Ҳимоячилар - Фаррух Сайфиев ("Пахтакор", 30 ёш), Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор", 28 ёш), Ислом Қобилов ("Локомотив", 24 ёш), Марлен Чобанов ("Пахтакор", 21 ёш), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор", 24 ёш), Иброҳим Ҳалил Йўлдошев ("Нижний Новгород", 20 ёш), Аббос Отахонов (АГМК, 26 ёш).

Ярим ҳимоячилар - Одил Ҳамробеков ("Пахтакор", 25 ёш), Икром Алибоев ("Тэджон", 27 ёш), Отабек Шукуров ("Ал Шаржа", 25 ёш), Аброр Исмоилов ("Пахтакор", 23 ёш), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор", 25 ёш), Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", 23 ёш), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", 28 ёш), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор", 20 ёш), Ислом Кенжабоев ("Қизилқум", 22 ёш).

Ҳужумчи - Игорь Сергеев ("Тобол", 28 ёш), Элдор Шомуродов ("Рома", 26 ёш).

Жорий йиғинда иштирок этаётган йигитларнинг ўртача ёши 24,8 га тенг: дарвоза — 28,6 ёш, мудофаа — 24,7 ёш, ярим ҳимоя — 23,1 ёш, ҳужум чизиғи — 27 ёш.

Элдорбек Суюнов, Ўткаир Юсупов ва Фаррух Сайфиев миллий жамоамиз сафидаги энг тажрибали ўйинчилар ҳисобланишади (барчаси 1991 йилда туғилган). 

Улардан 10 ёшга кичикроқ Ҳожимат Эркинов ва Иброҳим Ҳалил Йўлдошев эса Сречконинг энг ёш шогирдлари.

Таркибда 1 нафар дебютант бор. Бу — "Пахтакор" ҳимоячиси Марлен Чобанов. Терма жамоадан илк бор чақирув олган 21 ёшли футболчи Грузияга қарши баҳсда дебют қилиши мумкин.

Шунингдек, 4 нафар футболчи узоқ муддатлик танаффусдан кейин мамлакатимизнинг бош жамоаси либосида майдонга тушиши мумкин.

Ўткирбек Юсупов —  3 йил.

Суперлигамиздаги энг тажрибали киперлардан ҳисобланадиган Юсупов миллий жамоа дарвозасини фақат 1 та ўйинда қўриқлаган. Купер уни 2018 йилнинг октябрь ойида Қатарга қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсида синаб кўрган эди.

Даврон Ҳошимов — 2 йил.

Терма жамоа бошқаруви Вадим Абрамов қўлига ўтгач, унинг эшиклари "Навбаҳор" ҳимоячиси учун узил-кесил ёпилганди. Ҳошимов сўнгги бор Фаластин майдонида ўтган, Купернинг истеъфосига сабаб бўлган баҳсда ҳаракатланган.

Аббос Отахонов — 3 йил.

АГМК ҳимоячиси бунга қадар терма жамоа либосини 2 та ўртоқлик ўйинида кийган. Аниқроқ айтсак, у Тимур Кападзе томонидан Эрон ва Уругвайга қарши ўртоқлик баҳсларига жалб қилинган эди (2018).

Ислом Кенжабоев — 3 йил.

"Қизилқум" ярим ҳимоячиси ҳам фақат Тимур Кападзе замонидан чақирув олган ва Эрон билан ўйинда бир неча дақиқа ўйнаган эди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Сречко Катанец бошчилигида 3 та ўртоқлик ўйини ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та ғалабага эришган. Грузияга қарши баҳс словениялик мутахассис учун термамиз устози сифатида 4-си бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.

Суперлига. "Қўқон-1912" "Насаф"ни ҳеч қачон сафарда енголмаган (9 факт)

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика