UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  3 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  133 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  23 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1

Суперлига. "Қўқон-1912" "Насаф"ни ҳеч қачон сафарда енголмаган (9 факт) Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" "Насаф"ни ҳеч қачон сафарда енголмаган (9 факт)

Эртага Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади.

Жамоалар ўртасидаги 26-учрашув (Ўзбекистон чемпионатлари доирасида) ҳақида қизиқарли маълумотларни ҳозирладик.

Насаф

Ҳусайин Норчаев - 10', Баҳром Абдураҳимов - 57', Алибек Давронов - 68'

Суперлига. 24-тур

15/11/2021, 14:00

1
:
3
Тугади

Қўқон-1912

Андрей Сидоров - 76'

45'
90'
10'  Ҳусайин Норчаев
10'  Марко Станоевич
57'  Баҳром Абдураҳимов
57'  Дилшод Саитов
59'  Баҳром Абдураҳимов (Дониёр Нарзуллаев)
68'  Алибек Давронов
68'  Марко Станоевич
69'  Ҳусайин Норчаев (Андрия Калудерович)
69'  Дилшод Саитов (Жўрабек Маннонов)
76'  Дониёр Нарзуллаев (Шоҳмалик Комилов)
28'  Анвар Ҳожимирзаев
46'  Анвар Ҳожимирзаев (Андрей Сидоров)
64'  Славко Лукич (Авазхон Маматхўжаев)
64'  Муҳаммаданас Ҳасанов (Суҳроб Бердиев)
76'  Андрей Сидоров
76'  Авазхон Маматхўжаев
88'  Илҳом Ваҳобов (Александр Мерзляков)

1. Ўзаро учрашувлардаги устунлик "аждарлар" томонида:

16 ғалаба, 4 дуранг, 5 мағлубият. Тўплар нисбати — "Насаф" 45:25 "Қўқон-1912".

2. Бугунга қадар Қаршида 12 маротаба меҳмон бўлган Қўқон клуби "Насаф" устидан ҳеч ғалаба қозона олмаган (1 дуранг, 11 мағлубият).

3. Жамоалар ўртасидаги сўнгги 2 ўйин Бердиев жамоасининг устунлиги билан якунланди. "Қўқон-1912"нинг охирги ғалабаси эса 2019 йилги мавсумнинг 2-даврасида қайд этилганди.

4. "Қўқон-1912" қаторасига 6 ўйинда ютқазмади. Жамоанинг сўнгги мағлубияти 10 сентябрь куни "Бунёдкор" майдонида қабул қилинган эди (17-тур).

5. "Насаф" август ойидан бери енгилгани йўқ. Жамоанинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси 7 тага етди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сўнгги бор "Навбаҳор"га қарши баҳсда майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишган эди (16-тур).

6. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари қаторасига 15 ўйинда тўп киритгани ҳолда Суперлигадаги энг яхши голли серияни қайд этмоқда. Жамоа сўнгги бор 8-турда майдонни голсиз тарк этганди ("Пахтакор" 3:0 "Қўқон-1912").

7. Одатда мазкур клублар орасидаги баҳслар голсиз тугамайди. Тарих бунга фақат 1 бор гувоҳлик қилган (2018 йилги мавсумнинг 1-даврасида).

8. Эртага "Насаф" ярим ҳимоячиси Сухроб Нуруллоев собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

9. "Қўқон-1912" сафидаги Бобур Акбаров, Славко Лукич, Александр Мерзляков эса бир вақтлар "аждарлар" либосида тўп тепган эди.

Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан 14:00 да старт олади.

Суперлигада ким "снайпер" бўлади?

Муаллиф :
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика