Тен Хаг Ван-Биссакага ишонч билдирмаяпти

Alisher
20 май 2022
"Манчестер Юнайтед"нинг янги устози Эрик тен Хаг янги мавсумда англиялик ҳимоячи Аарон Ван-Биссакага ишонч билдирмаяпти.

Нидерландиялик мутахассис янги мавсумда 24 ёшли англиялик футболчига ишонч билдирмаслигини маълум қилди, у ўзига янги жамоа топишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" ҳимоячини "Кристал Пэлас"дан 2019 йилда 55 миллион евро эвазига харид қилган эди.

Ван-Биссака жорий мавсум АПЛ доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports