

- Италия терма жамоасида кўпроқ имкониятлар бўлди, аммо биз ҳисобни қисқартирдик ва ҳеч бўлмаса 1 очко олиш илинжида эдик. Тўғрисини айтсам, Италия ғалабага муносиб ўйин кўрсатди.
Финляндия тарихда илк бор Европа чемпионатида қатнашиши мумкинми? Бу бизнинг орзуимиз. Яна 4та ўйинимиз бор. Бизда яхши имконият бор, аммо биз бир нечта очколар йиғишимизга тўғри келади, - дейди Пукки.
Италия терма жамоаси 18 очко жамғарган ҳолда гуруҳда етакчилик қилмоқда, Финляндия ҳисобида эса 12 очко бор.



