UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  0 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  3 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  37 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0

Тайёргарлик авжида: "Навбаҳор" ва "Андижон" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финалини 3 та вилоят ҳокими стадионда томоша қилади Янгиликлар

Тайёргарлик авжида: "Навбаҳор" ва "Андижон" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финалини 3 та вилоят ҳокими стадионда томоша қилади

Лига Кубок финалини ўтказиш масаласида Фарғона вилояти раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

7 сентябрь куни Фарғонада бўлган Лига мутахассислари Ўзбекистон Кубогининг финал учрашувига тайёргарлик масаласида вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров қабулида бўлди. 

Учрашув давомида вилоят раҳбари финал кўтаринки кайфиятда ўтиши учун Лига билан барча масалада ҳамкорлик қилинишини билдирди. "Истиқлол" стадионини катта ўйинга тайёрлаш ишлари бошланган бўлиб, бунда майдон майсасидан тортиб, прожекторларни созлаш, техник зоналар кесишмаларини ўзгартириш, ОАВ ходимлари ва стадионга ташриф буюрувчи қолган меҳмонларга қулайлик яратиш каби масалаларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратилади. "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоалари иштирокидаги тарихий тўқнашувга ҳар икки вилоят раҳбарлари таклиф этилади. Шу куни стадион VVIP ложасида водийнинг уч вилоят ҳокими беллашувни бевосита кузатиб бориши кўзда тутилган. 



Лига, шунингдек, Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азизбек Икромов билан ҳам учрашув ўтказди. Бунда Наманган ва Андижон вилоятидан ташриф буюрувчи футбол мухлисларининг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг стадионда ҳаракатланиши, чипталар савдоси ва бошқа қатор масалаларда фикр алмашилди. Яна бир неча кундан сўнг Лига аниқ режа асосида Фарғонада ИИБ, Миллий гвардия ва бошқа жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш учун масъул бўлган ташкилотлар билан учрашув ўтказади. Мазкур йиғилиш баёнлаштирилганидан кейингина финал билан боғлиқ қатор масалаларга ойдинлик киритилади. 



"Нефтчи" бош директори Мансур Тошматов "Истиқлол" стадионида Лига мутахассисларига ҳамроҳлик қилди. Биринчи давра давомида клубни молиялаштириш масаласида айрим узилишлар мавжуд эди. Эндиликда клуб ва ҳомийлар ўртасида бу масала ҳал этилган бўлиб, айни вақтда муаммоларни бартараф этиш ишлари бошланган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика