Тарихдаги энг яхши ярим ҳимоячилар аниқланди. Улар орасида Пеле ҳам бор

14 дек 2020, 21:40
Франциянинг France Football журнали футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячиларни аниқлади.

Энг яхши қанот ярим ҳимоячилари деб Диего Марадона ("Наполи", "Барселона", Аргентина ТЖ) ва Пеле ("Сантос" ва Бразилия) эътироф этилди.

Энг яхши марказий ярим ҳимоячи номига Хави ("Барселона" ва Испания ТЖ) ва Лотар Маттеус ("Бавария" ва ГФР терма жамоаси) лойиқ кўрилди.

Нашр 3-4-3 схемаси асосида барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан таркиб топган рамзий жамоани йиғмоқда. Номинация ғолиблари "Олтин тўп" учун овоз беришда иштирок этадиган 140 нафар журналистдан иборат ҳакамлар ҳайьати томонидан аниқланди.

Тарихдаги энг яхши ҳимоячилар аниқланди (France Football) 

France Football тарихдаги энг яхши дарвозабонни аниқлади 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: France Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›