Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади

Khoja
24 июл 2024, 07:21
Бугун ўзбек футболида тарихий кун.

Ўзбекистон ОТЖ терма жамоаси Олимпия ўйинларидаги дебют ўйнини ўтказади. Рақиб — Испания!

Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да “Парк де Пренс” стадионида старт олади. 

Учрашувни эса африкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Беида Даҳане (Мавритания), унга қанотларда Жерсон Сантос (Ангола) ва Стефан Йиембе (Кения) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси Дрюв Фисчерга (Канада) топширилган. Лаҳло Бенбраҳам (Жазоир) эса ВАРда фаолият олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia