Таклифларга қарамай, Дибала "Рома"дан кетмоқчи эмас

Omonjon To`xtamirzayev
10 июл 2023
Ҳужумчи Пауло Дибала "Рома"да қолмоқчилигини маълум қилди.

"Албатта, менга "Рома" сафида тўп тепиш ёқади. Мен бу ерда қоламанми? Ҳа, яқин кунларда машғулотларни бошлаймиз".

Аввалроқ, аргентиналик Саудия Арабистонидан бўлган таклифни рад этгани хабар қилинганди. 

Дибала ўтган ёздан бери "Рома"да тўп тепади. 2022/23 йилги мавсумда у римликлар сафида 38 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг нархини 30 млн еврога баҳоламоқда.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Corriere dello Sport