Тачмурад Агамуродов: Бундай натижани кутмагандим

Narzulla Saydullayev
23 авг 2014, 21:35
“Бунёдкор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида самарқандликлар устози қатнашди.
- “Динамо”нинг ҳозирги ҳолати жуда ҳам оғир. Жамоа бор, футболчилар яхши. Лекин натижа бўлмаётганди. Бугунги ўйинга динамочиларни руҳан тайёрлагандим. Футболчилар ишонишди, кўрсатмаларимни бажаришди. Бу эса бизга ғалаба келтирди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ўзбекистон чемпионатида ҳам кутилмаган натижалар қайд этилиши мумкинлигини исботладик. Ўйиндан олдин берилган кўрсатмаларнинг 75 фоизини йигитлар бажаришди. Очиғини бундай натижани кутмагандим. Мен аввалги бош мураббий Равшан Ҳайдаровга миннатдорчилик билдираман. У ўзидан кейин ишлайдиган мураббийларга яхши жамоа қолдирган, - дейди Тачмурод Шамакович.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›