Табатадзе - "Навбаҳор" футболчиси

Aslanov Jasurbek
29 июл 2023
"Навбаҳор" таркибига яна бир футболчи қўшилди.

Мавсумнинг биринчи қисмида "Нефтчи"даги ўйини билан кўпчиликнинг эътиборига тушган грузиялик Тома Табатадзе фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттиради. Бу ҳақда "лочинлар" матбуот хизмати эълон қилди.

Табатадзе биринчи даврада "Нефтчи" сафида 13та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол урди (4таси пенальтидан).


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia