UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:1 (матнли трансляция)  11 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  4 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  175 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9

Кун воқеаси. Ачилбай Раматов - ЎФА президенти Янгиликлар

Кун воқеаси. Ачилбай Раматов - ЎФА президенти

Бугун Hyatt Regency меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол федерациянинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция бошида дастлаб ЎФФ юрисконсульти Фаррух Файзиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон футбол федерацияси бундан буён Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб номланишини маълум қилди. Лекин гап бу ҳақда эмас. Бизни номлар кўп ҳам қизиқтирмайди, бизга кўпроқ иш жараёни ҳамда ривожланиш муҳим.

Тадбирнинг асосий қисми барибир Ўзбекистон футбол ассоциациясига янги президент сайланиши бўлди. Буни сайловдан кўра тайинланув десак тўғрироқ бўлади. Негаки сайловда камида икки-уч нафар номзод кўрсатилади, улар ўз дастурларини тақдим этишади ва шундан сўнг сайлов ўтказилади.

Айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Ачилбай Раматовнинг ЎФАга президент этиб тайинланиши шахсан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев буйруғи билан юз берди. Бу ҳақда Ачилбай Жуманиязович ўз маърузасида айтиб ўтди. Маълумки, бунгача ЎФФ президенти бўлиб ишлаб келган Умид Аҳмаджонов 16 январь куни Миллий олимпия қўмитасига президент этиб тайинланганди.

Шу боис Аҳмаджоновнинг футбол федерацияси раҳбарлигидаги иши нима бўлиши сўроқ остида қолганди. Орадан бир ҳафтадан сал кўпроқ вақт ўтиб бу борадаги саволларга жавоб топилди. Натижада навбатдан ташқари конференция ташкил этилиб, футбол жамоатчилиги бундан буён ЎФАни ким бошқаришини билиб олди.

Шу ўринда савол туғилиши мумкин: нега айнан Раматов? Бу саволга жавоб бериш кўп ҳам мураккаб эмас. Ҳар ҳолда ўзбек спортини кузатиб борадиганлар Раматовнинг нечоғли спортга, хусусан футболга қизиқишини жуда яхши билишади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти раиси бўлиб ишлаб келаётган Ачилбай Жуманиязович шу қаторда Бокс федерацияси президенти ҳам ҳисобланади.

Раматов спортнинг бокс соҳасини бошқариш орқали катта юуқларга эришди ва қисқа вақт ичида муҳтарам Президентимиз эътиборини қозонди дея оламиз. Биргина Рио-2016 Олимпиада ўйинларида боксчиларимизнинг иштирокини бир эсланг-а. Мусобақада еттита медал (учта олтин, иккита кумуш ва иккита бронза) олишимизнинг ўзиёқ ўзбек спорти тарихида жуда катта воқелик бўлганди.

Ачилбай Жуманиязович футболга ҳам бефарқ эмас. Тошкентнинг "Локомотив" клуби шу даражага етишида у кишининг кўп меҳнати сингган. Раматов имкон қадар "Локомотив" иштирокидаги ҳар бир учрашувни кўриб бошқаришга ҳаракат қилади, Осиё чемпионлар лигаси баҳслари ҳақида-ку гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Албатта, биз жуда яхши тушуниб турибмиз, Ачилбай Раматовнинг футболдан ташқари ишлари ниҳоятда кўп. Айтайлик, шу бир йил ичида қилиниши керак бўлган 1700та лойиҳа, 350 минг нафар одамни иш билан таъминлаш ва ҳоказо. Лекин Президентимиз Шавкат Мирзиёев унга ишонч билдиргани учун ЎФА раҳбарлигини қабул қилиб олди.

Футбол спорт турлари орасида алоҳида бир соҳа эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Футбол Ўзбекистонда аллақачон халқ ўйини мақомини олган, одамларнинг кўнглига чуқур кириб борган. Шу боис футболни ҳар куни назорат қилиб боришга ва таҳлил қилишга тўғри келади. Бироқ буларнинг ҳаммасига Раматовнинг вақти бўлармикан?

Шу боис ҳам Ачилбай Жуманиязович учун ҳозир энг муҳими ЎФФ ва ПФЛнинг энг асосий бўлимларига керакли, шу билан бирга футболни яхши тушунадиган кадрларни қўйиш бирламчи вазифа деган фикрдамиз. Айниқса, ПФЛ Бош директорлиги масаласи кўриб чиқмаса бўлмайдиган ҳолатга келиб қолди, чунки биз кўряпмизки, ПФЛ спорт принциплари ва регламент қоидаларини бир четга суриб қўйган ҳолда ҳар ҳафта нимадир янгилик ўйлаб топяпти, бу эса мухлисларнинг кимга ишонишни билмай қолишига олиб келяпти.

Сўзимиз охирида ЎФА янги президенти Ачилбай Жуманиязович Раматовга футбол соҳасида ҳам омад тилаб қоламиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика